1 мартдан темир йўл халқаро рейслари учун электрон чипта харид қилиш мумкин

14:29 28 Февраль 2020 Иқтисодиёт
1681 0

Жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб Ўзбекистон темир йўллари йўловчиларининг халқаро рейслари учун электрон чипта харид қилиш имкони яратилади.

Яъни электрон чипта бу- интернет тармоғи орқали белгиланган саҳифа(www.e-ticket.uz) га йўловчи масофадан ёхуд темирйўл кассаларига келмаган ҳолда ҳам керакли маълумотлар( исм-фамилия, қаердан қай манзилга бориши, паспорт рақами ва ҳ.к) ни киритиб, рўйхатдан ўтиши ва жой банд қилиши мумкин.

Бу тизим йўловчиларнинг ҳам вақтини ҳам нақдини тежайди.

Эслатиб ўтамиз, электрон рўйхатдан ўтиб, чипта харид қилиш ички рейслар учун амалда ўз фаолиятини олиб бормоқда. Бунда йўловчилар интернет саҳифа орқали рўйхатдан ўтиб, поездга чиқишдан аввал билетнинг фақатгина принтердан чиқарилган кўринишини тақдим этишлари талаб қилинади холос.

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ томонидан бу каби қулайликлар ва имкониятларнинг яратилиши йўловчиларнинг манзилига етиб олиши ва албатта юртимизда туризм салоҳиятини ошириш борасидаги чора-тадбирларнинг амалда фаол эканлигидан далолатдир.
Ситора ЙЎЛЧИЕВА,

талаба

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер