Спортдаги илмий ишлар натижа берса олимларга 100 млн сўмдан мукофот берилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Давлатимиз раҳбари раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида Спорт вазирлиги ва ҳокимлар олдига жорий йилда янги тизим орқали спорт билан доимий шуғулланувчилар сонини 2 карра ошириб, 1 миллион нафарга етказиш вазифаси қўйилди.
Худди футболдаги каби «Беш ташаббус» мусобақаси ва спорт билан доимий шуғулланувчилар бўйича ҳам шаффоф, рақамлашган тизим қилиш зарурлиги қайд этилди.
Мутасаддиларга сунъий интеллект ёрдамида спортчи ва мураббийларнинг натижасини таҳлил қилиб, машғулотлар режасини тузадиган платформа яратиш топширилди.
Спортдаги илмий ишлар бундан кейин фақат долзарб муаммолар ечимига қаратилиб, натижаси тўғридан-тўғри амалиётга жорий қилиниши зарурлиги таъкидланди. Эндиликда олимларнинг илмий иши натижа берса, спортчиларнинг ютуқлари кўпайса, халқаро мусобақаларда медаль олиб келса, ушбу олимларга 100 миллион сўмдан мукофот берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг