Эроннинг энергетика инфратузилмасига қилинадиган ҳужумлар ноқонуний — Европа Иттифоқи

16:30 06 Апрель 2026 Дунё
303 0

Иллюстратив фото

Европа Иттифоқи Эроннинг энергетика инфратузилмасига қилинган ҳар қандай ҳужумни ноқонуний ва қабул қилиб бўлмайдиган, деб ҳисоблайди. Бу фикрларни Европа Кенгаши президенти Антонио Кошта Эронга АҚШнинг таҳдидлари фонида айтиб ўтди.

Гап шундаки, олдинроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Эронни Ҳўрмуз бўғозини қайта очишга чақириб, акс ҳолда сешанба куни Эронда «кўприклар ва электр станциялари куни» бўлиши ҳамда эронликлар «дўзахда яшашлари» билан таҳдид қилган эди.

«Фуқаролик инфратузилмасига, хусусан, энергетика иншоотларига қилинган ҳар қандай ҳужумлар ноқонуний ва қабул қилиб бўлмайди... Эроннинг тинч аҳолиси Эрон режимининг ҳаракатларининг асосий қурбонидир. Агар ҳарбий кампания кенгайса, улар ҳам асосий қурбон бўлишади», — дея ёзди Кошта «Х» ижтимоий медиа платформасида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер