Тошкентда бозор қоровуллари машиналарини кучуклар устига ҳайдади

13:56 06 Апрель 2026 Жамият
160 0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда 2 нафар фуқаро автомашиналарини кучукларни устига ҳайдаётгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, кеча, 5 апрель куни соат 23:00 ларда Учтепа туманидаги бозорларнинг бирида қоровул бўлиб ишловчи 1997 йилда туғилган Т.М. ва 1996 йилда туғилган М.Д. ўзларининг автомашиналарини кучуклар устига ҳайдаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси («Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш») аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Қайд этилишича, ҳозирда тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер