Март ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1,2 фоизга қимматлашди
2026 йилнинг март ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,6 фоизга ошган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Унда айтилишича, йиллик истеъмол нархлари индекси 107,1 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу ойига (2025 йил март — 110,3 фоиз) нисбатан 3,2 фоиз бандга пасайган. Март ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1,2 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари 0,3 фоизга ҳамда аҳолига кўрсатиладиган пуллик хизматлар эса 0,2 фоизга қимматлашган.
Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан помидор (11,5 фоиз), булғор қалампири (10,0 фоиз), картошка (9,8 фоиз), қовоқ (9,4 фоиз), олма (7,4 фоиз), банан (6,0 фоиз), лимон (4,4 фоиз), товуқ тухуми (2,1 фоиз), мол гўшти (суяксиз гўштдан ташқари) (1,8 фоиз), балиқ (1,7 фоиз), шакар (1,7 фоиз), қўй гўшти (1,2 фоиз), кунгабоқар ёғи (1,0 фоиз), кафе, ошхоналар, кафетерийлар ва газакхоналардаги тайёр таомлар (0,8 фоиз) ва биринчи навли буғдой уни (0,6 фоиз) нархларининг ошиши инфляцияга асосий таъсир кўрсатган.
Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан инфляцияни пасайтирувчи омил сифатида бодринг (-20,7 фоиз), карам (-4,7 фоиз) ва пиёз (-4,6 фоиз) нархларининг пасайиши муҳим ҳисса қўшган. Ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархларидан томир кенгайтирувчи препаратлар (0,9 фоиз), аёллар учун кўйлаклар (0,8 фоиз) ҳамда цемент (0,8 фоиз) нархлари ўсиши, шунингдек, пропан (-3,2 фоиз), АИ-92 маркали бензин (-0,9 фоиз) нархи пасайиши ҳам кузатилган.
Шунингдек, хизматлар нархи ва тарифларида маиший чиқинди учун ҳақ тўлаш (0,9 фоиз) ва бўяш ишлари хизматлари (0,9 фоиз) нархлари ошиши ҳамда ички ва халқаро йўловчи ҳаво транспорти (-4,1 фоиз) тарифлари нархлари пасайиши асосий омил бўлиб хизмат қилган. Ҳисоб-китоблар учун 10 мингдан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталаридан 1,2 млнга яқин нархлар қайд этилган. 419 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 98 турдаги хизматлар нархлари бўйича кузатув ўтказилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг