«Бешқўрғон» бозоридаги ёнғинда жароҳатланганлар йўқ – ФВВ
Маълумки, кеча, 5 апрель куни Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган «Бешқўрғон» бозорида йирик ёнғин содир бўлган эди. Қутқарув экипажлари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, соат 15:56 да бошланган ёнғинни соат 18:18 да тўлиқ ўчирган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу ёнғин оқибатида тан-жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаганини маълум қилганди. Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда ёнғин туфайли жароҳат олганлар бор мазмунидаги хабарлар кенг тарқалди.
Вазирлик шу мазмундаги хабарларга муносабат билдириб, ёнғин оқибатида ҳеч ким жароҳатланмагани тўғрисида қўшимча маълумот берди.
«Мамлакатимиздаги айрим электрон нашрлар ва блогерлардан маълумотларни нотўғри талқин қилмаслик, балки мавжуд маълумот ва ахборотлардан унумли ҳамда оқилона фойдаланишни сўраб қолади», — дейилади ФВВ баёнотида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг