Тошкентдаги «Бешқўрғон» бозорида йирик ёнғин юз бермоқда
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган «Бешқўрғон» бозорида йирик ёнғин содир бўлди. Пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси ҳодиса юзасидан бирламчи маълумот берди.
Билдирилишича, бугун, 5 апрель куни соат 15:56 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, Тошкент катта ҳалқа автомобиль йўли кўчасида жойлашган «Бешқўрғон» бозорида дўкон ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, қутқарув экипажлари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, ҳозирда ёнғин ўчириш ишлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, ёнғин оқибатида тан-жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган. Вазият Тошкент шаҳар ФВББ томонидан тўлиқ назоратга олинган.
Ёнғин жойига Фавқулодда вазиятлар вазири генерал майор А.Икрамов етиб борган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг