Эрон Ҳўрмуз бўғозини гуманитар ёрдам олиб кетаётган кемалар учун очди
Эрон Ҳўрмуз бўғози орқали гуманитар ёрдам ва биринчи эҳтиёж товарларини ташувчи кемалар ҳаракатига рухсат берди. Бу ҳақда «Tasnim» агентлиги хабар қилди.
Маълум қилинишича, озиқ-овқат маҳсулотлари ва гуманитар юкларни ташувчи кемалар учун ушбу стратегик сув йўлидан ўтишга махсус рухсат берилган. Шу билан бирга, Яқин Шарқда АҚШ ва Исроил томонидан олиб борилаётган операциялар ортидан нефть ва суюлтирилган газ етказиб беришда муҳим аҳамиятга эга бўлган мазкур йўлак орқали кемалар ҳаракати деярли тўхтаб қолган.
Бу ҳолат жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида ёқилғи нархларининг ошишига олиб келди. Ҳозирда Эрон фақат ўзига дўст давлатлар кемаларигагина бўғоздан ўтишга рухсат бермоқда. Улар қаторига Россия, Хитой, Ҳиндистон, Ироқ ва Покистон киритилган.
Воқеалар фонида АҚШ президенти Дональд Трамп айрим Европа ва Осиё давлатларини бўғоздаги ҳаракатни тиклаш учун минтақага ҳарбий кемалар юборишга чақирди. Бироқ қатор давлатлар бу таклифни қўллаб-қувватламади. Яқинда Теҳрон араб ва Осиё давлатлари учун Ҳўрмуз бўғозидан фойдаланиш қоидаларини белгилашни назарда тутувчи «Ҳўрмуз пакти»ни ишлаб чиқишни ҳам таклиф қилди.
«Wall Street Journal» нашри маълумотига кўра, АҚШ раҳбарияти бўғозни куч билан очишга қаратилган уринишлар ҳарбий можароларнинг янада чўзилишига олиб келиши мумкин, деган хулосага келган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг