ППХ ходимига мушт туширган эркакнинг апелляция шикояти рад этилди
Видеодан кадр
Аввалроқ Тошкент шаҳрида ППХ ходимига мушт туширган маст ҳайдовчи процессуал тартибда ушлангани ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинган эди. Тошкент шаҳар судлари айбланувчининг адвокати апелляция шикояти келтиргани бироқ у қаноатлантирилмаганини маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлаётган ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми ҳамда 277-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган эди. Ушбу жиноят иши доирасида айбланувчи сифатида жалб этилган Б.П.га (1990 й.т.) нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг мазкур ажрими бугун, 3 апрель куни Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясида кўриб чиқилган.
Суд муҳокамаси якунида биринчи инстанция судининг ажрими ўзгаришсиз, айбланувчининг адвокати келтирган апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилди. Билдирилишича, Жиноят-процессуал кодексининг 497-34-моддасига мувофиқ, апелляция инстанцияси судининг мазкур ажрими узил-кесил ҳисобланади.
Подполковникнинг маст укаси ППХ ходимига мушт туширди
Жорий йилнинг 30 март куни тунги вақтда Яшнобод туманида «Malibu» ва «Leapmotor» русумли автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Шундан сўнг ҳайдовчилар ўртасида келишмовчилик юзага келган ва «Leapmotor» ҳайдовчиси 102 рақамига мурожаат қилиб, давлат рақам белгисисиз ҳаракатланган «Malibu» ҳайдовчиси авария содир этиб, унга нисбатан қўпол муомалада бўлаётганини маълум қилган.
Ҳодиса жойига етиб келган ЙПХ ходимлари «Malibu» ҳайдовчисини алкотестер орқали текширувдан ўтказмоқчи бўлган. Бироқ ҳайдовчи қонуний талабларга бўйсунмасдан, ходимларга фаол қаршилик кўрсатиб, ҳатто улардан бирининг юзига мушт туширган.
Шундан сўнг ходимлар ўзлари ва атрофдагилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус воситаларни қўллаган ҳолда қонунбузар фуқарони зарарсизлантирган.

Ўша вақтда унинг Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида масъул лавозимида ишлаган акаси ҳам вазиятга аралашиб, ходимларнинг фаолиятига тўсқинлик қилишга уринди. Унинг бу ҳаракатлари акс этган видео ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг ҳақли эътирозига сабаб бўлгач, у ИИВнинг тегишли буйруғи билан лавозимидан озод этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг