ППХ ходимига мушт туширган шахснинг подполковник акаси ишдан олинди

19:42 03 Апрель 2026 Жамият
466 0

Видеодан кадр

Аввалроқ Тошкент шаҳрида маст эркак автомобиль бошқариб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этгани, камига ППХ ходимига мушт туширгани ҳақида хабар берилган эди. Ўша куни вазиятга аралашган, мазкур шахснинг ИИБда ишловчи акаси лавозимидан озод этилди.

Ички ишлар вазирлиги ахборот хизматининг хабар қилишича, бугун, 3 апрель куни Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида Вазир ўринбосари полковник Диёрбек Саттаров раҳбарлигида ИИВ тизимида қонунийлик ва хизмат интизомини таъминлаш масалаларига бағишланган навбатдаги йиғилиш ўтказилган. Йиғилишда соҳада тўпланиб қолган камчилик ва муаммолар танқидий-ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил этилган.

Жумладан, жорий йил 2 апрель куни ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳамда жамоатчиликнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлган ҳолат — Сирдарё вилояти ИИБ раҳбар ходими ва унинг яқин қариндоши иштирокидаги ҳуқуқбузарлик кескин муҳокама қилинган.

Ушбу ҳолат хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш ва мансаб мавқеидан шахсий манфаатлар йўлида фойдаланиш эҳтимолини кўрсатувчи салбий ҳолат сифатида ҳуқуқий баҳоланган. Ҳуқуқбузарликка йўл қўйган подполковник Шерзод Пардаев вазирликнинг тегишли буйруғи билан лавозимидан озод этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер