Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

21:33 03 Апрель 2026 Жамият
412 0

Иллюстратив фото

Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Маълум қилинишича, зилзила бугун, 3 апрель куни соат 21:12 да қайд этилган. Ер силкиниши эпицентри Тошкентдан 526 километр жанубий-шарқда жойлашган. Унинг магнитудаси 6 тенг. Тебраниш 207 километр чуқурликда ҳосил бўлган.

Ер қимирлашининг эпицентри Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида, координаталари эса 36,69 даража шимолий кенглик, 70,76 даража шарқий узунликда қайд этилган.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиши:

• Сурхондарё вилоятида 3 балл, 314 километр;

• Фарғона вилоятида 2-3 балл, 420 километр;

• Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 457 километр;

• Жиззах вилоятида 2-3 балл, 457 километр;

• Самарқанд вилоятида 2-3 балл, 468 километр;

• Андижон вилоятида 2-3 балл, 477 километр;

• Наманган вилоятида 2-3 балл, 485 километр;

• Қашқадарё вилоятида 2-3 балл, 499 километр;

• Тошкент вилоятида 2-3 балл, 520 километр;

• Тошкент шаҳрида 2-3 балл, 526 километр.

Эслатиб ўтамиз, бугун соат 15:26 да ҳам республикамизнинг 6 та ҳудудида 2-3 балли зилзила қайд этилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер