«Самарқанд-2028» сунъий йўлдоши май ойида учирилиши кутилмоқда
Иллюстратив фото
Хитойнинг «StarVision» компанияси томондан ишлаб чиқилган «Самарқанд-2028» сунъий йўлдоши жорий йилнинг май ойида учирилиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбеккосмос» агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этиш жоиз, 2025 йилнинг ноябрь ойида «Ўзбеккосмос» агентлиги ва «StarVision» компанияси сунъий йўлдош технологиялари ва космик иловаларни ривожлантириш бўйича стратегик меморандум имзолаган эди. Ўшанда томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, илмий ва технологик интеграцияни кучайтириш, университетлар ва компаниялар билан ҳамкорлик қилишга келишиб олганди.

Аҳамиятлиси, «StarVision» мазкур келишув доирасида ўзининг гиперспектрал сунъий йўлдошларидан бирига «Самарқанд-2028» номини беришга рози бўлган.
Жорий йилнинг 30 март-1 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўтган «Space Technology Conference 2026» халқаро анжуманида ушбу «Самарқанд-2028» сунъий йўлдоши 2026 йилнинг май ойида фазога учирилиши кутилаётгани маълум қилинди.
«Мазкур лойиҳа ўзаро ҳамкорлик доирасидаги энг муҳим ташаббуслардан биридир», дейилади «Ўзбеккосмос» хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг