IT соҳаси бўйича Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий корхоналар сони очиқланди

16:15 03 Апрель 2026 Жамият
356 0

2026 йил 1 март ҳолатига Ўзбекистонда ахборот ва алоқа соҳасида 1 242 та хорижий корхона фаолият юритмоқда. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Мавжуд хорижий корхоналар сони давлатлар кесимида тақсимланганда энг катта улуш Россия ҳиссасига тўғри келади. Ушбу мамлакатдан 457 та корхона юртимизда фаолият олиб бормоқда. Ундан кейинги ўринларда Қозоғистон 113 корхона билан иккинчи, 63 та кўрсаткич билан Беларусь учинчи поғонадан жой олган.

Шунингдек, юртимизда АҚШдан 58 та, Туркиядан 51 та, Хитойдан 40 та, БААдан 32 та, Япониядан 30 та, Тожикистондан 29 та, Жанубий Кореядан 28 та ҳамда бошқа давлатлардан 341 та корхона ахборот ва алоқа соҳасида фаолият юритмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер