Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича ҳарбий операция ўтказмаймиз — Франция президенти

10:11 03 Апрель 2026 Дунё
250 0

Франция президенти Эммануэль Макрон Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича ҳарбий операция ўтказиш мумкинлиги тўғрисидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.

Унда айтилишича, Франция раҳбари кеча, 2 апрель куни Жанубий Кореяга ташрифи чоғида Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича ҳарбий аралашув таклифлари Қўшма Штатлар томонидан ҳам билдирилганини, аммо Франция буни кўриб чиқмаётганини билдирган.

«Бу ҳеч қачон бизнинг танловимиз бўлмаган. Бундай ҳарбий операция жуда кўп вақт талаб қилади», — деган Макрон.

Шунингдек, у бундай операция баллистик ракеталарга эга бўлган Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг таҳдидларига дучор қилиши мумкинлигини қўшимча қилган. Макрон бўғозни очиш фақат Эрон билан келишув орқали юз бериши мумкинлигини таъкидлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер