Россияда мураккаб вазиятда қолган оила Ўзбекистонга олиб келинди
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида уч нафар вояга етмаган фарзанди билан мураккаб вазиятда қолган ўзбекистонлик аёл Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон фуқароси Р.З. 2020 йилда ишлаш учун Санкт-Петербургга келган. 2020–2025 йиллар оралиғида у уч бор фарзандли бўлган. Бироқ, мураккаб ҳаётий вазият туфайли болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари ўз вақтида расмийлаштирилмаган.
Шу сабабли, болаларнинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган. Бу эса, ўз навбатида, уларни вақтинча давлат идоралари қармоғига олиш ва вояга етмаганлар учун ихтисослаштирилган муассасага юборишга сабаб бўлган.
Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси томонидан олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида дипломатлар вазиятга зудлик билан аниқлик киритиб, Р.З. ва унинг уч нафар вояга етмаган фарзандининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.
Мазкур иш Санкт-Петербургнинг Василеостровский туман судида кўриб чиқилган. Суд жараёнида Бош консулхона ходимлари болаларнинг шахсини ва қариндошлик алоқаларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиб, болаларни оила муҳитига қайтариш зарурлиги асослаб берилди.
Судда ижобий қарор қабул қилганидан сўнг, она ва унинг фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг