Хоразмда пайвандлаш ускунаси ичига яширилган героин фош қилинди

14:18 01 Апрель 2026 Жамият
184 0

Фото: ДХХ

Хоразмда пайвандлаш ускунаси ичига яширилган 1,5 килограмм гиёҳвандлик воситалари фош қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Қўшкўпир тумани марказидаги автотураргоҳда турган, Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи 25 ёшли шахс холислар иштирокида текширилган. Натижада унинг юк сумкасида бўлган темир пайвандлаш ускунаси (сварка аппарати) ичига хуфиёна тарзда 1 кг 460 гр «героин» ва 27 гр «опий» моддалари яширилгани аниқланган.

Маълум бўлишича, у муқаддам тожикистонлик наркосавдогарлардан олган ушбу ажал оғусини Хоразм вилоятида истиқомат қилувчи мижозларга сотиб, мўмай даромад топишни мақсад қилган.

Қайд этилишича, ушбу шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, айни пайтда мазкур жиноятга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер