Тошкентда автобус пиёдалар ўтиш жойида икки кишини туртиб кетди

11:33 31 Март 2026 Жамият
291 0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Сергели туманида автобус пиёдалар йўлагидан ўтаётган она-болага йўл бермасдан, уларни туртиб юборгани акс этган видео тарқалди. «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси мазкур автобус ҳайдовчиси ишдан олинганини маълум қилди.

Маълум қилинишича, ҳолат 30 март куни соат 17:50 атрофида 12-автобус саройи филиали тасарруфидаги «Saz Le 60» русумли 104-сонли автобус билан «Янги Сергели» кўчасида содир бўлган. Oна ва бола йўлдан ўтаётган paytida автобус тўхтамай, тезлик билан уларни туртиб ўтиб кетган. Оқибатда пиёданинг қўлида бўлган телефони ва бошқа буюмлари қўлидан тушиб кетган.

«Ушбу қўпол қоидабузарлик ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, тармоқ фойдаланувчиларининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлди», дея қайд этди компания.

Содир этилган ҳолат масъуллар иштирокида танқидий муҳокама қилинган. Келгусида шу каби кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш ва бундай ҳолатларга чек қўйиш мақсадида 59 ёшли ҳайдовчи С.А. (меҳнат фаолияти 15 йил) билан корхона ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Шунингдек, мазкур ҳолат ЙҲХБ томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер