Жиззахда фуқарони Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахс қўлга олинди

09:52 31 Март 2026 Жамият
205 0

Жиззахда фуқарони Корея давлатига ишга юборишни ваъда қилган шахс қўлга олинди. Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зарбдор тумани бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Маълум бўлишича, фуқаро Ш.Р. фуқаро Э.М.нинг ишончига кириб, унинг ўғлини Корея давлатига ишлашга юборишини ваъда қилган. Тезкор тадбир давомида қонунбузар фуқаро ушбу хизмати эвазига 65 миллион сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер