Жанубий Корея ва Қирғиз Республикасидан йирик мағлубият, Япониядан ғалаба
Кеча, 28 март куни Осиё минтақасининг бир қатор терма жамоалари халқаро ўртоқлик ўйинларида майдонга тушишди. Жумладан, Қирғиз Республикаси терма жамоаси Бишкек шаҳрида Мадагаскар терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказди. Учрашув 2:5 ҳисобида Африка вакилининг ғалабаси билан якунланди.
Ғолиблардан голларга Веран Кадди (2 та), Клемент Кутюрье, Томас Фонтен ва Арно Рандрианантенаина муаллифлик қилди. Қирғиз Республикаси терма жамоасининг жавоб голлари эса Бекназ Алмазбеков ва Бектур Кочмонбаев ҳисобига ёзилди.
Англиянинг Милтон-Кейнс шаҳрида ўтган ўйинда эса Жанубий Корея терма жамоаси Африка вакили Кот-дʼИвуар термасидан йирик мағлубият қабул қилиб олди. Баҳс корейсларнинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти билан тугади.
Ғолиблардан голларга Вилфрид Синга, Марсьяль Годо, Симон Адингра ва Эванн Гессан муаллифлик қилди.
Осиёнинг биринчи рақамли жамоаси Япония эса кеча Глазго шаҳрида Шотландия термаси меҳмони бўлди. Учрашув 1:0 ҳисобида "самурайлар"нинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган ягона голга "Генк" футболчиси Жунъя Ито муаллифлик қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг