Жаҳон чемпионатидаги рақибимиз Хорватияга мағлуб бўлди
Кеча, 27 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиби Колумбия терма жамоаси Хорватия термаси билан ўртоқлик ўйини ўтказди. Баҳс Америка Қўшма Штатларининг Орландо шаҳрида жойлашган “Camping World” стадионида бўлиб ўтди.
Учрашув Хорватия терма жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ғолиблар сафида голларга Игор Матанович ва Лука Вушкович муаллифлик қилишди. Колумбиянинг ягона жавоб голи эса Жон Ариас ҳисобига ёзилди.
Колумбия терма жамоаси Давинсон Санчес, Жефферсон Лерма, Луис Диас ва Хамес Родригес каби жамоа етакчилари ўйинни асосий таркибда бошладилар.
Маълумот учун, Колумбия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон термаси билан битта гуруҳдан ўрин олган. Ушбу икки терма жамоа ўртасидаги ўйин 18 июнь куни бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг