Сирдарёда мактаб ўқитувчилари йўл ҳаракати қоидалари бўйича ўқитилмоқда
Болалар иштирокида содир этилиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишда мактаб педагог-ходимларининг ўқувчиларга берадиган сабоқлари муҳим аҳамиятга эга. Сирдарё вилоятида айни шу жиҳат эътиборга олинган ҳолда ўқитувчиларнинг йўл ҳаракати қоидалари бўйича билим ҳамда кўникмаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида улар учун махсус ўқув машғулотлари ташкил этилмоқда.
— Мазкур ўқув жараёнлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилмоқда, — дейди Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати бошлиғи, катта лейтенант Муҳриддин Пирматов. — Албатта, Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилаётган мазкур ўқув тадбирлари кутилган самарани беради. Яъни педагоглар машғулотларда йўл ҳаракати қоидалари бўйича олган билим ҳамда кўникмаларини ўқувчиларга етказиб, болалар ўртасида содир этилиши мумкин бўлган ЙТҲларни олдини олишга ўзларининг катта ҳиссаларини қўшадилар.
Айни ўқув машғулотларидан бири Мирзаобод туманидаги 1- умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Унда тумандаги турли мактаблардан 200 нафардан ортиқ ўқитувчи қатнашди.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг