Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилади?

13:05 27 Март 2026 Жамият
316 0

Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»

«Ўзгидромет» 27-29 март кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Унга кўра, бугун кундузи Ўзбекистон бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 25-30 даража илиқ атрофида бўлади.

Дам олиш кунлари республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ кузатилади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ҳарорат фони бироз пасаяди.

Шанба куни шимоли-ғарбий ҳудудларда ва чўл зонасида, якшанба куни эса республиканинг барча ҳудудлари бўйича кундузги ҳаво ҳарорати 20-25 даража илиқни ташкил этади. Ҳарорат кечалари 12-17 даража илиқ атрофида бўлади. Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида бугун ва эртага ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 27-29 даража илиқ бўлади. Якшанба куни қисқа муддатли ёмғир ёғади, шамол 10-12 метр/секунд тезликда кучайишида момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳарорат кундузи 21-23 даража илиқ бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 13-15 даража илиқ бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер