Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт, янги тарих, янги келажак яратайлик — Шавкат Мирзиёев
Давлатимиз раҳбари бутун Ўзбекистон халқига мурожаат қилди.
«Азизлар, қаранг, қандай гўзал юртимиз, қандай саховатли заминимиз, бетакрор табиатимиз бор! Бу бебаҳо бойликларни минг йиллар оша асраб-авайлаб келаётган меҳнаткаш, оқ кўнгил ва олижаноб халқимиз бор.
Худо бизга ато этган ер-сувимизни, барча имкониятларимизни қадрлаб, улардан оқилона фойдалансак, бир бойлигимизга, албатта, ўн бойлик қўшилади.
Шу боис, азалий анъаналаримизни давом эттириб, кўчат экиб, боғ яратайлик, уйимиз, маҳалламизни обод қилиб, ҳаётимизни янада гўзал ва фаровон этайлик!
Яхши қўшничилик, аҳиллик билан, эзгу ва савоб ишларимиз билан бағрикенг эл, ўз машаққатли меҳнатимиз билан бахт ва обрў топаётган халқ эканимизни дунёга намоён этайлик!
Ўғил-қизларимиз замонавий билим, тил ва касбларни эгаллаб, баркамол авлод бўлиб сафимизга кирсин!
Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт, янги тарих, янги келажак яратайлик!».
Давлатимиз раҳбари сўзининг якунида яна бир бор Наврўзи олам билан табриклади ва энг эзгу тилакларини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг