«Afrosiyob» юқори тезликдаги поездлари Тошкентдан Шаҳрисабзга қатнашни бошлайди
27 мартдан бошлаб «Afrosiyob» юқори тезликдаги поездлари Тошкент — Шаҳрисабз — Тошкент йўналиши бўйича қатновини бошлайди, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, поездлар жума, шанба ва якшанба кунлари ҳаракатланади.
«Ушбу рейслар йўловчиларга қулайликлар яратиш ва ҳудудлар ўртасидаги транспорт алоқасини янада яхшилаш мақсадида ташкил этилмоқда», — дейилади хабарда.
Поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
Тошкент — Шаҳрисабз йўналишида: Тошкентдан жўнаш вақти — соат 06:33;
Шаҳрисабз — Тошкент йўналишида: Шаҳрисабздан жўнаш вақти — соат 16:24.
Чипталарни расмий кассалардан ва онлайн платформалар орқали харид қилиш мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг