Ўзбекистон Хитойга газ етказиб берувчи энг йирик бешта давлат қаторига кирди

15:00 20 Март 2026 Иқтисодиёт
418 0

2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон Хитойга 1 миллион доллардан ортиқ қийматдаги қувур газини экспорт қилди, деб хабар бермоқда ТАСС ХХР Бош божхона бошқармаси маълумотларига таяниб.

Хитойга «зангори ёқилғи» экспорти бўйича давлатлар қуйидаги тартибда жойлашган:

Россия — 1,61 млрд доллар;

Туркманистон — 1,29 млрд доллар;

Мьянма — 267,57 млн доллар;

Қозоғистон — 86,29 млн доллар;

Ўзбекистон — 1,08 млн доллар.

ХХР томонидан хориждан сотиб олинаётган қувур газининг жисмоний ҳажми (куб метрларда) келтирилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистон Хитойга 773 миллион долларлик қувур газини экспорт қилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер