Битирувчилар учун уч йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
Иллюстратив фото
Ўзбекистонда олийгоҳларни давлат гранти асосида тамомлаган битирувчилар учун белгиланган камида уч йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин. Бу «Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарор лойиҳасида назарда тутилган.
Таклифга кўра, олий таълим муассасаларида давлат грантлари асосида мақсадли тайёрланган кадрларни камида уч йил мажбурий ишлаб бериш шарти билан таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларга тақсимлашнинг амалдаги тартиби ўзгартирилади. Яъни қарордаги «камида уч йил» жумласи ўрнига «мажбурий» сўзини киритиш таклиф қилинган.
Унинг ўрнига битирувчининг ишлаб бериш муддати таълим йўналиши хусусиятидан келиб чиқиб, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан алоҳида белгиланиши қайд этилган.
Бундан ташқари, ҳужжатда амалдаги қарорнинг яна бир қатор бандларига техник ўзгартиришлар киритилиши ҳам назарда тутилган. Хусусан, битирувчиларни «доимий яшаш жойи» бўйича ишга тақсимлаш тартиби «яшаш жойи» деган сўзлар билан алмаштирилиши таклиф қилинган.
Қарор муҳокамаси жорий йилнинг 26 март кунига қадар давом этиши белгиланган. Ҳужжат маъқулланса, у эълон қилинган кундан бошлаб расман кучга киради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг