«Ўзоғирсаноатлойиҳа» бош директори: «Кўприк ҳаракат учун хавфсиз деб топилган»
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Аввалроқ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида Темур Малик ва Буюк ипак йўли кўчалари кесишмасидаги янги туннель йўли деворининг бир қисми ўпирилиб тушгани ҳақида хабар берилган эди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги юзага келган ушбу вазият тўғрисида бирламчи маълумотларни берди.
Унга кўра, йўл ўтказгич ён томон деворининг бир қисми ўпирилиб, автомобиль йўл қисмига тушиши оқибатида фуқароларнинг тан-жароҳати олгани қайд этилмаган.

«Ўзоғирсаноатлойиҳа» бош директори Бегзод Ҳазратқуловнинг билдиришича, Буюк ипак йўли кўчасининг Темур Малик кўчаси устидан ўтган кўприги бўйича ўтказилган кўрикларда кўприк конструкциясида ҳеч қандай камчиликлар аниқланмаган. Кўприк ҳаракат учун хавфсиз деб топилган ва яқин вақт ичида транспорт воситалари ҳаракати учун очилади.
Пойтахт ҳокимлигининг маълум қилишича, ҳозирда кўчанинг шикастланган таянч қисмида ўрганиш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган тасвирларда ўпирилиш содир бўлган жойнинг рўпарасидаги йўл юзасида ҳам йирик ёриқлар пайдо бўлганини ҳам кўриш мумкин.

Ҳозирча кўприкнинг бир қисми нега кўчиб тушгани ва ҳодиса оқибатлари бўйича маълумот берилмаган.

Маълумот учун, ушбу йўл ўтказгич Темур Малик кўчасини реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида 128,6 миллиард сўм эвазига қурилган. Иншоот 2024 йил август ойида фойдаланишга топширилган эди. Ўшанда кўприкнинг хизмат қилиш муддати 100 йилдан ортиқ бўлиши айтилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг