Эронда аҳоли кислотали ёмғир ёғиши ҳақида огоҳлантирилди
Аввалроқ Эрон миллий нефтни қайта ишлаш ва тарқатиш компанияси Теҳрон ва Алборз ҳудудларидаги нефть омборлари авиаҳужумга учраганини маълум қилган эди. Мамлакат Қизил Ярим Ой жамияти аҳолини ҳужумлардан кейин ҳавога кўп миқдорда токсик моддалар чиқиши туфайли кислотали ёмғирлар юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, нефть омборлари портлаганда атмосферага углеводородлар, олтингугурт ва азот оксидлари каби зарарли бирикмалар катта миқдорда чиқади. Агар бундай вазиятда ёмғир ёғса, сув томчилари мазкур моддалар билан аралашиб, ўта кислотали хусусият касб этади.
Бундай ёмғир терига тушганда кимёвий куйишларга, нафас йўллари орқали кирганда эса ўпкага жиддий зарар етишига сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабли Қизил Ярим Ой жамияти аҳолини, ёғингарчилик кузатилса, имкони борича уйдан чиқмасликка чақирди.
Агар киши кўчада бўлса, ёмғирдан ёпиқ жойда паналаниши тавсия этилади. Ёмғир томчилари терига теккан ҳолда эса у ерни ишқаламаслик, аксинча тоза сув билан яхшилаб ювиш лозим — бу кимёвий моддаларнинг терига сингиш хавфини камайтиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг