Қалбаки дорилар олди-сотдиси бўйича жавобгарлик кескин кучайтирилади

17:34 05 Март 2026 Сиёсат
615 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбари раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида фармацевтика соҳасига янги технологияларни олиб келиш, «Big Pharma» компанияларни жалб қилишга анча ҳаракат қилинаётгани қайд этилди.

Бундай компаниялар ишлаб чиқаришини йўлга қўйишдан олдин «Ички бозорда дорилар сифати ва хавфсизлиги бўйича кучли назорат тизими борми?» деган савол қўяди.

Лекин биргина ўтган йилнинг ўзида мамлакатимизда 57 мингдан зиёд номдаги рўйхатдан ўтмаган, контрафакт дорилар аниқланган. Ачинарлиси, қалбаки нусхаси кўпайгани учун нуфузли хорижий компаниялар 21 турдаги оригинал дориларни Ўзбекистонга олиб киришни тўхтатган.

Масъул идораларга гиёҳванд ва психотроп моддаларга қарши қандай курашилаётган бўлса, дориларнинг ноқонуний айланмаси бўйича ҳам худди шундай муросасиз курашиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Умуман, сифатсиз ва қалбаки дориларнинг олди-сотдиси бўйича жавобгарликни кескин кучайтириш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш муҳим экани таъкидланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер