Бахтиёр Саидов Покистон ташқи ишлар вазири билан ҳам телефон орқали суҳбатлашди
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Покистон Ислом Республикаси Бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазири, сенатор Муҳаммад Исҳоқ Дор жаноблари билан телефон орқали мулоқот қилди.
«Суҳбат давомида Покистон ва Афғонистон ўртасидаги сўнгги вазият юзасидан фикр алмашдик. Вазминликни сақлаш ва вазиятни янада кескинлашувига йўл қўймаслик муҳимлигини таъкидладик», — дея таъкидлади Бахтиёр Саидов.
Шунингдек, мулоқот давомида мавжуд қарама-қаршиликни юмшатиш ва барқарорликни таъминлаш мақсадида ўзаро ишонч ҳамда изчил мулоқотнинг аҳамияти зарурлиги алоҳида қайд этилди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Афғонистон ташқи ишлар вазири Мавлавий Амир Хон Муттақий жаноблари билан телефон орқали конструктив мулоқот ўтказгани тўғрисида хабар берган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг