Бахтиёр Саидов Афғонистон ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот қилди

20:37 28 Февраль 2026 Сиёсат
620 0

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Афғонистон ташқи ишлар вазири Мавлавий Амир Хон Муттақий жаноблари билан телефон орқали конструктив мулоқот ўтказди.

Суҳбат давомида Афғонистон – Покистон чегарасидаги мавжуд вазият юзасидан фикр алмашилиб, вазминликни сақлаш ва вазиятнинг янада кескинлашувига йўл қўймаслик муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, барқарорликни таъминлаш ва мавжуд хавф-хатарларни бартараф этишда мулоқот асосий восита бўлиб қолиши зарурлиги тасдиқланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер