Хайрулло Ибадуллаевга «Жасорат» медали топширилди
Фото: ТИВ матбуот котиби
Санкт-Петербург шаҳрида кўп қаватли уйнинг юқори қисмидан пастга қулаб тушаётган ёш болани қутқариб қолган Ибадуллаев Хайрулло Сайдуллаевичга «Жасорат» медали топширилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири матбуот котиби хабар берди.
Билдирилишича, бугун, 26 февраль куни Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасида ушбу мукофотни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтган. Унда мамлакатимизнинг Россиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ботир Асадов, Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхона ходимлари, ватандошларимиз ҳамда Россия оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган.
Маросимда Ботир Асадов сўзга чиқиб, мазкур мукофот нафақат бир инсоннинг жасоратини эътироф этиш, балки юртдошларимизнинг инсонийлик, бағрикенглик ва юксак маънавий қадриятларга содиқлигини намоён этувчи муҳим рамз эканини қайд этган.
Хайрулла Ибадуллаев ушбу юксак эътироф учун Давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдириб, бундай вазиятда ҳар бир ўзбек фарзанди боланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун шундай йўл тутиши табиий эканини таъкидлаган. Шунингдек, у ўз ҳаракатини қаҳрамонлик эмас, балки инсоний бурч деб ҳисоблашини айтиб, кўрсатилган юксак ишонч ва эътибор унга катта масъулият юклашини билдирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг