Тоифа олиш учун рўйхатдан ўтиш якунланишига 6 кун қолди

15:36 23 Февраль 2026 Жамият
376 0

Тоифа олиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш 1 март кунига қадар давом этади. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали маълум қилди.

Мурожаатларни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг веб-сайтидаги «pedagog.uzedu.uz» платформаси, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда давлат хизматлари марказлари орқали юбориш мумкин бўлади.

Хабарда айтилишича, мажбурий аттестацияда иштирок этиш учун юборилган мурожаатлар юборилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ўрганиб чиқилиши белгиланган.

Навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш учун юборилган мурожаатлар эса тўлов қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ўрганиб чиқилади. Навбатдан ташқари аттестация учун тўлов қилинмаса, мурожаатлар электрон базада кўринмайди ва ўрганиб чиқилмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер