Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш тартиби белгиланди
Ҳукуматнинг жорий йил 19 февралдаги 70-сон қарори билан «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Ҳужжатга кўра, Академияда олий таълимдан кейинги таълимга қабул қуйидаги таълим шакллари бўйича ташкил этилади:
• таянч докторантура;
• докторантура;
• мустақил изланувчилик.
Олий таълимдан кейинги таълимга қабул ҳужжатлари Ягона электрон тизим ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали топширилади.
Таянч докторантура ва докторантурага ўқишга кириш учун ҳужжатлар ҳар йили 15 сентябрдан 15 октябрга қадар қабул қилинади. Имтиҳонлар ҳар йили 1 ноябрдан 25 ноябрга қадар ўтказилади.
Академияда таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчиликка қабул қилиш бўйича танлов ҳар бири 100 балли баҳолаш тизимига асосланган қуйидаги 2 босқичда амалга оширилади:
• 1-босқич – талабгорлар мутахассислик фанларидан имтиҳон (ёзма, оғзаки, тест) топширади;
• 2-босқич – талабгорлар диссертация режасининг муфассал лойиҳасини тақдимот қилади.
Кириш имтиҳонлари натижалари ҳақидаги маълумотлар имтиҳонлар якунлангандан сўнг Академиянинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг