Германия ўз фуқароларини зудлик билан Эронни тарк этишга чақирди

12:59 21 Февраль 2026 Дунё
1434 0

Германия ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларини ҳарбий эскалация хавфи мавжуд бўлган бир пайтда Эронни зудлик билан тарк этишга чақирди. Бу ҳақида BILD нашри маълум қилди.

Унда айтилишича, Германия ТИВ АҚШ ҳамда Эрон ўртасида можаро юзага келган тақдирда консуллик ёрдами чекланиши ҳамда икки фуқароликка эга бўлган шахсларнинг қўллаб-қувватланиши сўроқ остида қолишидан огоҳлантирмоқда.

Шунингдек, Германия расмийлари эҳтимолий уруш туфайли Эрондаги бошқа давлат фуқаролари жосусликда гумон қилиниб ҳибсга олинишлари мумкинлигидан хавотир билдирган. Ташқи ишлар вазирлиги вазият беқарор ва кескин эканини, шу сабабли фуқаролар ҳаво йўлларининг тўсатдан ёпилиб қолиш эҳтимоли сабабли Эронни эртароқ тарк этиши лозимлигини билдирган.

АҚШ оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, президент Дональд Трампга яқин кунларда Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар уюштириш режалари тақдим қилинган. Бироқ якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер