Ўзбекистон Ғазода турар жойлар, болалар боғчалари, мактаблар ва шифохоналар қурилишига ўз ҳиссасини қўшади
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев айни дамда АҚШ Тинчлик институтида бўлиб ўтаётган «Тинчлик кенгаши»нинг биринчи йиғилишида нутқ сўзламоқда. Ушбу тадбир Оқ уй томонидан тўғридан тўғри ёритилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг қайд этишича, Ўзбекистон «Тинчлик кенгаши»ни тузиш бўйича тинчликпарвар ташаббусни қўллаб-қувватлайди ва уни муваффақиятли амалга оширишда амалий иштирок этиш ниятини қатъий билдиради.
«Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампга кенгашнинг илк йиғилишини чақиргани учун самимий миннатдорлик изҳор этишга ижозат бергайсиз. Шубҳасиз, бугунги саммит – Президент Трампнинг сиёсий иродаси ва прагматизми натижасидир», деди Ўзбекистон раҳбари нутқида.
Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, Кенгаш фаолияти Ғазо секторида иқтисодий ва ижтимоий тикланиш учун қулай шароит яратишга хизмат қилади.
Ўзбекистон Президенти, шунингдек, ҳар қандай ташқи бошқарув механизми маҳаллий аҳоли қўллаб-қувватловида амалга оширилишини ҳамда мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлар урушдан кейинги жараён барқарорлигини таъминлаб, Ғазони тезроқ тиклаш учун шароит яратишини билдирди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон турар жойлар, болалар боғчалари, мактаблар ва шифохоналар қурилишига ўз ҳиссасини қўшишга тайёр экани маълум қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг