Тошкент шаҳрида нарколаборатория фош этилди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳрида нарколаборатория фош этилди ҳамда катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ДХХ ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида ҳаракатланаётган «Spark» русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилган.
Натижада, унда интернет тармоғидаги наркодўконга хизмат қилувчи, 1993, 1994 ва 1995 йилларда туғилган, пойтахтлик 3 нафар фуқаро кетаётганлиги аниқланиб, улардан 37 дона «Тропикамид» ҳамда таркибида прегабалин кучли таъсир қилувчи модда сақлаган 124 дона капсула ашёвий далил сифатида олинган.
Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, интернет наркодўконнинг «закладчик»лари бўлган, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган 2 нафар шахс ҳам ушланди ва улар томонидан «закладка» тарзида қўйилган пойтахтнинг турли ҳудудларидаги хуфия жойлардан жами 1186 дона «Прегабалин» ва 125 дона «Тропикамид» олинган.
Аниқланишича, улар кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Сергели туманида фаолият юритаётган нарколабораториядан олган бўлиб, давом эттирилган тезкор тадбирда ушбу манзил холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Натижада, унда 1987, 1993, 1995 ва 2000 йилларда туғилган 4 нафар шахс кучли таъсир қилувчи дори воситаларини тайёрлаётганликлари маълум бўлган. Мазкур хонадондан 5130 дона «Прегабалин» капсулалари ва 10 кг «Прегабалин» моддаси, 75 дона флаконда «Тропикамид» ва 6 кг «Тропикамид» моддаси, шунингдек, жами 60 минг дона бўш капсула ва флаконлар, лаборатория жиҳозлари процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда ушбу оғуфурушларга нисбатан Жиноят Кодексининг 251¹-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг