Таровеҳ намозлари ўқиладиган масжидларга навбатчи энергетиклар бириктирилди
Рамазон ойида таровеҳ намозлари ўқиладиган масжидларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш учун ҳар бир масжидга бир нафардан навбатчи энергетик ходим бириктирилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, вазирликда истеъмолчиларни энергия ресурслари билан узлуксиз ва барқарор таъминлаш чора-тадбирларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган. Унда Энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов, Бош прокурор ўринбосари С.Самадов, «Ўзенергоинспекция» ҳамда ёқилғи-энергетика соҳасидаги барча акциядорлик жамиятлари раҳбарлари қатнашган.
Йиғилишда қайд этилишича, Рамазон ойига тайёргарлик ишлари давомида ёқилғи-энергетика объектларидаги асосий ва ёрдамчи қурилмаларнинг ишончли фаолиятини таъминлаш, аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга энергия ресурсларини узлуксиз етказиб бериш бўйича зарур чоралар кўрилган.
Хусусан, икки мингдан ортиқ жоме масжидларда электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш мақсадида тақсимлаш тармоқлари тўлиқ кўрикдан ўтказилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилган. Шунингдек, таровеҳ намозлари ўқиладиган масжидларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш учун ҳар бир масжидга бир нафардан навбатчи энергетик ходим бириктирилган. Объектларга зарур ҳолатларда дизель генераторларини ўрнатиш чоралари кўрилади.
Қўшимча қилинишича, мазкур масжидларда 2547 нафар муҳандис-техник ходимдан иборат навбатчилик ташкил этилган. Шу билан бирга, 210 та тезкор авариявий чиқиш бригадаси шакллантирилиб, уларга 250 та автомобиль ва махсус техника бириктирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг