Тошкентда 3 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситалари савдоси тўхтатиб қолинди
Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситалари савдоси билан шуғулланувчи шахслар фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.
Маълум бўлишича, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1969 ва 1997 йилларда туғилган ота-бола ўз яшаш хонадонида айланма йўллар орқали олиб келинган дори воситаларини сақлашга мўлжалланган яширин омбор ташкил қилиб, у ерда дори воситаларини сақлаш ҳамда дорихоналарга ўтказиш билан шуғулланиб келган.
Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, қонунбузарларга тегишли хонадон ва автомобиль кўздан кечирилганда, асосан Туркия ва Ҳиндистон давлатларида ишлаб чиқарилган «Дюспаталин», «Новомикс», «Гальвус МЕТ» каби 87 турдаги, жами 133 374 дона, тахминий қиймати 3 млрд сўмдан ортиқ бўлган дори воситалари ҳамда 50 минг АҚШ доллари, 10,6 млн сўм ва 150 нафар шахсга тегишли бўлган банк пластик карталари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинган.
Ҳозирда дори воситалари намуналари экспертизадан ўтказиш мақсадида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига юборилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг