Қандай машиналар антиквар саналади? ЙҲХХ изоҳ берди
Иллюстратив фото
2026 йил 1 февралдан бошлаб ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш, уларни қайта рўйхатдан ўтказиш тақиқланди. Бунда фақат антиквар мақомига эга машиналарга истисно қилинади. ЙҲХХ ахборот хизмати раҳбари Зойир Йўлдошев автомобиль антиквар деб топилиши тартибига изоҳ берди.
Йўлдошевнинг қайд этишича, ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган, асл ҳолати, ташқи кўриниши, тузилиши, асосий агрегатлари сақланиб қолган машиналар антиквар транспорт воситаси сифатида қайта рўйхатдан ўтказилади. Уларга янгича давлат рақам белгилари берилади.
Унга кўра, автомобиль қуйидаги талабларга жавоб берса, антиквар деб топилади:
• машина ташқи кўриниши, тузилиши ва кузови ўзгармаган бўлиши лозим;
• двигатели ва ёқилғи тури алмашмаган бўлиши шарт;
• двигателдан чиққан кучни ғилдиракларга узатувчи сцепления, баллонлар, тормоз ва руль бошқарув тизимлари, узатмалар қутиси, электр жиҳозлари ҳамда салон ўриндиқларининг жойи ва шакли асл ҳолатда бўлиши талаб этилади.
Агар ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган автомобиль ушбу талабларга жавоб бермаса давлат рўйхатидан чиқарилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг