Такрор айтаман: ички бозордаги талабни ўзи билан юқори иқтисодий ўсишни таъминлаб бўлмайди — Президент
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда иқтисодиёт юқори суръатда ўсиши учун транспорт-логистика тизими ҳам шунга мос бўлиши кераклиги таъкидланди.
Ўтган йили жами транспорт хизматларидаги 11 фоиз ўсиш асосан автотранспорт ва ҳаво транспорти ҳисобидан таъминланди.
Лекин темир йўлда юк айланмаси бор-йўғи 3,3 фоиз ошган. Оддий мисол, темир йўлда юк ташишга бошқа давлатларга нисбатан 3-4 баробар кўп вақт сарфланмоқда. Оқибатда умумий юк ташувларда темир йўлнинг улуши 7 фоизга ҳам етмайди.
Йирик компаниялар ҳам, кичик тадбиркорлар ҳам ишлаб чиқариш ва экспортни ошириш учун темир йўл инфратузилмасини яхшилашни сўраяпти.
Мутасаддиларга темир йўллар соҳасида носоҳавий активлар, операцион харажатларни қисқартириб, тежалган маблағни хизмат сифатини яхшилашга йўналтириш топширилди.
Темир йўлда йўловчи ва юк ташиш ҳажмини бу йил камида 10 фоизга ошириш юзасидан асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
«Такрор айтаман: ички бозордаги талабни ўзи билан юқори иқтисодий ўсишни таъминлаб бўлмайди. Шу боис, бу йил вазирлар, тармоқ раҳбарлари ва ҳокимларнинг асосий вазифаси янги маҳсулотлар билан янги бозорларга кириб бориш бўлади», деди Президентимиз.
Ўтган йили экспорт 22 фоизга ўсиб, 24 миллиард долларга етди. Лекин ҳали кўп раҳбарлар экспортда эскича иш услубидан воз кеча олмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Тўқимачилик маҳсулотларимиз 76 та давлат бозорига кириб борган. Лекин экспортнинг 80 фоизи 6 та давлатга тўғри келади.
Тармоқ раҳбарларига бу йил соҳада кескин ўзгариш қилиб, ишлаб чиқаришни камида 15 фоизга ошириш, Европа, АҚШ ва бошқа қиммат бозорларга кириб бориб, экспортни 150 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилди.
Эндиликда пилла кооперативи тузиш учун эҳтиёжманд оилаларга 4 миллион сўмдан субсидия ажратилади. Уйида пилла етиштирадиган эҳтиёжманд оилаларга хонани жиҳозлаш ва ускуна учун 20 миллион сўмгача фоизсиз ссуда берилади.
Пилла етиштирувчиларга ҳар бир килограмм пилла ҳосили учун кластерлар тўлайдиган 40 минг сўмга қўшимча 15 минг сўмдан субсидия берилади, уруғчилик корхоналари жалб қилган мавсумий ишчилар ойлигининг ярми компенсация қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг