Жиззахда ҳокимлик захирасидаги ерни сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Видеодан кадр
Жиззах вилояти Бахмал туманида ҳокимлик захирасидаги ер майдонини сотишга уринган шахс ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, Бахмал тумани Сангзор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 51 ёшли фуқаро ўзи яшаётган ҳудудда жойлашган, ҳеч қандай ҳуқуқий ҳужжатларга эга бўлмаган, туман ҳокимлиги захирасида турган 2 гектар ерни сотмоқчи бўлган.
У мазкур ер майдонини харидорга кейинчалик юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали деҳқон хўжалиги юритиш учун ажратиб беришни ваъда қилган. Шундан сўнг ерни 50 минг долларга нархлаб, келишувга эришган.
Ушбу шахс олдиндан келишилган маблағдан 400 миллион сўмни Ғаллаорол тумани ҳудудида олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг