Улуғ шоир хотирасига юксак эҳтиром — Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди

15:39 09 Февраль 2026 Жамият
1360 0

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Бугун, 9 февраль буюк мутафаккир, беназир шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги муносабати билан пойтахтдаги Адиблар хиёбонида адабий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Мазкур тадбирда ўзбек адабиётининг етук намояндалари, таниқли олимлар, профессор-ўқитувчилар, талабалар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти фотомухбири тадбирнинг ёрқин ва эсда қоларли лаҳзаларини камера объективига муҳрлади.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Тадбир давомида иштирокчилар буюк аждодимиз хотирасига бўлган ҳурмат ва эҳтиром рамзи сифатида Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишди.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Мир Алишер Навоий ўзининг бебаҳо илмий ва адабий мероси, юксак инсонпарварлик ғоялари билан нафақат ўзбек адабиёти, балки жаҳон тамаддуни ривожида ҳам беқиёс ўрин эгаллайди. Унинг асарлари бугунги кунда ҳам ёш авлодни ватанпарварлик, эзгулик, маърифат ва комил инсон бўлиб камол топишга чорлаб келмоқда.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Тадбир давомида ўзбек адабиётининг етук намояндалари томонидан Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди, унинг бой маънавий мероси, асарларида тарғиб этилган эзгулик, инсонпарварлик ва комиллик ғоялари ҳақида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Буюк мутафаккир меросини чуқур ўрганиш, уни замонавий илм-фан ва таълим жараёнлари билан уйғун ҳолда тарғиб этиш бугунги ёшлар олдида турган муҳим вазифалардан бири саналади.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Акмал МУҲАММАДОВ, Отабек САИДАҲМАДОВ

«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер