Нью-Йоркда ўзбекистонлик 11 ёшли қизча мактаб автобуси уриб кетиши оқибатида вафот этди
5 февраль куни Нью-Йорк шаҳрининг Бруклин туманидаги Бат-Бич маҳалласида мактаб автобуси 11 ёшли Амира Аминовани уриб кетиб, унинг ҳаётига зомин бўлди. Марҳума Ўзбекистондан келган оила фарзанди эди. Бу ҳақда аввал АҚШ ОАВларида тарқалган маълумотни Ўзбекистон Бош консуллиги тасдиқлади.
Фожиа тахминан соат 15:00 атрофида, қизалоқнинг уйидан 60 метрча узоқликда содир бўлган. CBS News маълумотларига кўра, Амира пиёдалар учун яшил сигнал ҳисоб-китоб режимига ўтган, аммо ҳали тақиқловчи ҳолат ёқилмаган пайтда йўлдан ўта бошлаган.
Айни шу вақтда мактаб автобуси ўнг томонга бурилаётган бўлган ва тўхтамасдан болани уриб кетган. Қизалоқ зудлик билан шифохонага олиб борилган, бироқ у оғир жароҳатлар оқибатида вафот этган.
Автобусни 62 ёшли Вава Аурелус бошқарган. Полиция маълумотларига кўра, у дарҳол тўхтамаган ва кейинчалик ҳодисани пайқамаганини айтган.
Ҳайдовчига пиёдани ўтказиб юбормаганлик ва эҳтиётсиз ҳайдаш бўйича айблов қўйилган. Бироқ ЙТҲ содир этилган жойни тарк этганлик бўйича айблов эълон қилинмаган. Суд муҳокамаси 24 февраль кунига белгиланган.

Қўшнилардан бири шундай деган:
«У жуда чиройли, доимо кулувчи ва бахтиёр қизалоқ эди. Ҳеч қачон қўполлик қилганини кўрмаганман. Ҳатто менинг ижарачиларим билан ҳам — улар баъзан навбатсиз кириб кетишади — у доим сабрли ва меҳрибон эди».
Дипломатик ваколатхона маълум қилишича, улар боланинг онаси билан доимий алоқада бўлиб турибди ва шаҳар хизматлари билан ҳамкорлик қилмоқда. АҚШдаги Ўзбекистон ваколатхоналари оилага зарур бўлган барча ёрдамни кўрсатишга тайёр эканини билдирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг