Трамп Эрон билан савдо қиладиган давлатларга бож тўловлари жорий этиш ҳақида фармон имзолади
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан савдо қилаётган давлатлардан АҚШга киритиладиган товарларга қўшимча бож тўловларини жорий этиш имконини берувчи фармонни имзолади. Мазкур ҳужжат Оқ уй расмий сайтида эълон қилинди.
Фармонга мувофиқ, Вашингтонга қўшимча адвалор бож тўловларини жорий этиш имконини берувчи тизим тасдиқланди. Ушбу тўловлар Эрондан тўғридан-тўғри ёки билвосита товар ёки хизматларни сотиб оладиган, импорт қиладиган ёки бошқа йўллар билан қабул қиладиган исталган давлатда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг АҚШга импорт қилинишига нисбатан қўлланилиши мумкин.
Шу билан бирга, фармонда қайд этилишича, агар «вазият ўзгарса», жумладан Эрон миллий фавқулодда ҳолатни бартараф этиш йўлида «сезиларли қадамлар» ташласа, АҚШ президенти ушбу қарорни қайта кўриб чиқиши мумкин.
Ҳужжатда таъкидланишича, президент Эронни ядровий салоҳиятга эришишга интилиш, терроризмни қўллаб-қувватлаш, баллистик ракеталар ишлаб чиқиш ҳамда минтақада беқарорликни кучайтириш учун жавобгар деб ҳисоблайди. Бу ҳаракатлар АҚШ хавфсизлигига, унинг иттифоқчилари ва миллий манфаатларига таҳдид солиши қайд этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг