Тўрт ҳудудда 1,4 миллиард сўмлик газ ўғирлаган шахсларга жиноят иши очилди
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унга кўра, фуқаро Ф.М. «Ҳақиқат» МФЙ ҳудудидаги новвойхонада табиий газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 501,8 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани фош қилинган.
Шунингдек, департаментнинг Асака тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида «А.Ф.» нодавлат таълим муассасаси масъул шахслари ва бошқалар «Саидобод» МФЙ ҳудудидаги биносида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 288,5 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шу каби яна бир ҳолат, Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳам аниқланган.
Маълум қилинишича, «М.» МЧЖ раҳбари фуқаро М.Ш. Қарши шаҳар, «Чўлқувар» МФЙ ҳудудидаги нотурар бинода умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 310,1 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган.
Бундан ташқари, департаментнинг Қарши шаҳри бўлим ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаролар А.Х. ва Б.Б. «Темирйўлчилар» ва «Бўстон» МФЙ ҳудудларидаги хонадонларида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, жами 324,9 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг