Ўтган йили пойтахтда фуқаролар кибержиноятлар туфайли қарийб 2 трлн сўм зарар кўрган

13:49 27 Январь 2026 Сиёсат
356 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбари раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида уч йил олдин Ички ишлар вазирлигида ташкил қилинган кибержиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг иши ҳали кўринмаётгани қайд этилди.

Масалан, ўтган йили пойтахтда кибержиноятлар сони 16 мингдан ортиб, фуқаролар қарийб 2 триллион сўм моддий зарар кўрган бўлса, уларни фош этиш 8 фоизга ҳам бормаяпти.

Жиноятчилар банк тизимидаги бўшлиқдан, аҳолининг ишонувчанлигидан ва технологик билими етишмаслигидан фойдаланмоқда.

«Ички ишлар ва прокуратурага бу йўналишда барча масалаларни ҳал қилиб берганман. Қани натижа? Банк ва тўлов ташкилотларида ҳимоя тизимларини жорий этиш қачон якунланади?» дея давлатимиз раҳбари мутасаддилар олдига қатъий савол қўйди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер