Президентнинг пойтахтда хавфсиз муҳитни шакллантириш юзасидан видеоселектор йиғилиши танқидий руҳда бошланди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида давлат ва жамият хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдид қилаётган уюшган жиноятчилик, наркожиноятлар, кибержиноятлар ва яширин иқтисодиёт бўйича таъсирчан чораларни белгилаш юзасидан видеоселектор йиғилиши танқидий руҳда бошланди.
«Бу муаммоларнинг ҳар бири алоҳида-алоҳида хавфли. Лекин улар бир бўлиб ҳаракат қилаётгани янада жиддий таҳдидни юзага келтиради», деди Президентимиз.
Йиғилиш Тошкент шаҳрида ўтаётгани бежиз эмас. Сўнгги тўққиз йилда пойтахтнинг доимий аҳолиси 1 миллионга кўпайди, транспорт воситалари 2 карра ортиб, 800 мингга етди. Кунига яна 1 миллион одам келади, 350 минг транспорт кириб-чиқади.
42 та мактаб, 426 та боғча, қарийб 36 миллион квадрат метр савдо объекти ва 145 минг хонадонли уй-жой қурилди. Пойтахт иқтисодиёти 367 триллион сўмдан, унинг жон бошига йиллик ҳажми эса 116 миллион сўмдан ошди.
Яъни Тошкент шаҳри нафақат вазирликлар жойлашган маъмурий ҳудуд, балки республиканинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий маркази сифатидаги ўрнини янада мустаҳкамлади. Бир сўз билан айтганда, пойтахтда иқтисодий ривожланиш даражаси сезиларли ошди.
Қаерда ҳаёт сифати яхшиланса, даромад кўпайса, ўша ерда «енгил пул топиш» ҳаракатида бўлган жиноий тузилмалар ҳам фаоллашади. Жиноятнинг янги усул ва воситалари ҳам, энг аввало, шу ерда пайдо бўлади.
«Лекин ҳуқуқ-тартибот тизими пойтахтдаги янгиликларга мос ишлаяптими? Афсуски, йўқ», деди давлатимиз раҳбари.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг