Ноқонуний дарахт кесиш оқибати қарийб 200 миллион сўмга тушди
Мамлакатимизда дарахтлар ва буталарни кесишга мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилган. Қолаверса, дарахтларни ноқонуний кесиш учун жарималар миқдори сезиларли даражада оширилган. Ҳар бир кесилган дарахт ўрнига 100 тупдан кўчат экиш мажбурияти ҳамда катта-катта суммада алоҳида жарималар белгиланган.
Афсуски, олиб борилаётган чора-тадбирларга қарамасдан жойларда дарахтларни ноқонуний кесиш ҳолатлари ҳамон учраб турибди.
Хусусан, Тойлоқ тумани Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими давлат инспекторлари туман ҳудудида кузатув рейд тадбирларини ўтказиш давомида Ургут туманида яшовчи фуқаро О.У томонидан туманнинг Ўрай Элипок маҳалласи ҳудудидан ноқонуний тарзда ўсиб турган 5 туп тол ва 5 туп оқ акация дарахтини кесиб олганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий иш қўзғатилиб, фуқаро ўсимлик дунёсига етказган зарар учун 182 692 000 минг сўм ҳисобланди. Айни дамда тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига тақдим этилмоқда.
Охирги йилларда дарахтларни кесишга мораторий эълон қилиниб, табиатга етказаётган зарарларимиз оқибати билан курашяпмиз. Аммо барча саъй-ҳаракатларга қарамай, ўртага пул кирганда, дарахтларни кесиш учун минг бир баҳона ўйлаб топилиб, дарахтлар кесилиши давом этяпти.
Шу ўринда айтиш керакки, бугун Самарқанд вилоятидаги экологик вазиятни ҳам яхши деб бўлмайди. Самарқанд шаҳри ҳавосининг ифлосланганлиги бўйича Тошкентдан кейинги ўринда туриши ҳам мумкин. Бунга ишора қилувчи жуда кўп омиллар бор.
Табиатга бундай тажовузкорона муносабатнинг охири нима билан якунланади, шуни ҳам ўйлаб кўрдикми? Хулоса қиладиган вақт аллақачон етиб келганлигини унутмайлик.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг