«Ўзбекистон – 2030» стратегияси қайта кўриб чиқилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида келгуси йилда маънавият соҳаси янада ривожлантирилиб, ижтимоий-маданий ҳаётимиздаги муҳим саналар кенг нишонланиши таъкидланди.
«Эришилган улкан натижалар, янги устувор вазифалар «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда.
Юртимизнинг келгуси беш йиллик тараққиётига дахлдор бўлган ушбу ҳужжат кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиб, аҳолимизнинг фикр-мулоҳазалари асосида такомиллаштирилади.
Парламент вакилларини ҳам бу жараёнда ўз таклифлари билан фаол иштирок этишга чақираман», деди Президентимиз.
Барча ютуқ ва ғалабаларимизнинг пойдевори бўлган Ватанимиз мустақиллигининг шонли 35 йиллиги катта байрам сифатида ўтказилади. Соҳибқирон Амир Темур, Мир Алишер Навоий боболаримизнинг қутлуғ таваллуд айёмларига тайёргарликни ҳозирдан бошлаш кераклиги қайд этилди.
«Бугун сизларга, сизлар орқали бутун эл-юртимизга мурожаат қилиб айтмоқчиман.
Бугун тарихнинг ўзи, ҳаётнинг ўзи зиммамизга буюк бир масъулиятни юкламоқда.
Жонажон Ватанимиз бугун янгича сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий, маънавий муносабатлар асосида яшаб, меҳнат қилаётган, мустақил фикрлайдиган, озод ва эркин инсонлар диёрига айланмоқда.
Бир бўлсак, ягона халқ, ягона миллат бўлиб ҳаракат қилсак, кўзлаган улкан мақсадларимизга албатта етамиз!
Мен бу йўлда мард ва олижаноб халқимизга ишонаман! Ўзбекистоннинг беқиёс кучи ва имкониятларига, азиз ёшларимизнинг азму шижоатига ишонаман!
Фурсатдан фойдаланиб, эл-юрт манфаати, Ватан тақдирини ўйлаб, муқаддас заминимизнинг асл фарзандлари, фидойи посбонлари бўлиб, ўзини аямасдан, сидқидилдан меҳнат қилаётган сиз, азизларга, бунёдкор халқимизга чин дилдан миннатдорчилик билдираман», деди Президентимиз Мурожаатнома якунида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг